16:50 / 07.02.2018
8662

Сергей Левин Тошкентда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишни муҳокама қилди

Фото: Ташқи савдо вазирлиги

6 февраль куни Ташқи савдо вазирлигида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Левин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

С.Левиннинг таъкидлашича, 2017 йилнинг апрелида бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ривожланишга янги туртки берди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, жумладан, икки мамлакат ўртасида тузилган «Яшил коридор» доирасида Россия бозорига янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини 2-3 баробар ошириш салоҳияти таъкидланди.

Бундан ташқари, учрашув чоғида ЭКСПО-2025 халқаро кўргазмасини ўтказишга номзод шаҳар – Екатеринбургнинг тақдимоти Россия делегацияси томонидан ўтказилди.

Top