Иқтисодиёт | 10:10 / 24.04.2024
4421
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг яна бир ҳудудида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Россиянинг Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Савдо уйи очилди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, савдо уйи Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди. Унда Made in Uzbekistan ёрлиғи остидаги Ўзбекистон саноатининг кенг ассортиментидаги юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотлари тақдим этилади ва сотилади.

Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Асадов ўз маърузасида ушбу лойиҳани амалга оширишни икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланиши томонларнинг муштарак мақсади – барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратиш, икки давлат экспорт-импорт бозорини диверсификация қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ҳамда ишлаб чиқарувчилари учун бизнес имкониятларини кенгайтиришдан иборат эканини таъкидлади.

Иваново вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари Леонид Иванов ўз чиқишида Россия бозори Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик буюмларини импорт қилишдан доимо манфаатдор эканини билдирди. Шунингдек, Иваново вилоятида мамлакатимиз Савдо уйининг очилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожида янги босқич бўлиши қайд этилди.

Мавзуга оид