09:48 / 10.02.2018
5581

АҚШ вице-президенти мамлакат КХДРдан исталган усулларда ҳимояланишга тайёрлигини билдирди

Фото: NBC

АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг маълум қилишича, мамлакат КХДР тажовузкорлигига исталган усулларда, шу жумладан ҳарбий йўл билан жавоб қайтаришга тайёр. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.

«Биз иқтисодий ва дипломатик босим ўтказишда давом этиш ниятидамиз. Шу билан бирга, рўй бераётган воқеаларга ҳарбий реакция билдириш имконияти ҳам четга сурилгани йўқ», - дея маълум қилди у.

Шунингдек Пенснинг таъкидлашича, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп минтақада америкаликлар иштирокидаги ҳарбий машқларни Олимпиада тугагунига қадар кечиктириб туриш ҳақида қарор қабул қилган.

«Бироқ биз шуни аниқ билдирмоқчимизки, бизнинг ҳарбий кучлар, Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари, Жанубий Кореядаги иттифоқчиларимиз, минтақадаги барча иттифоқдошларимиз мамлакатларимизни ҳимоя қилишга бутунлай тайёрдирлар», - дея қўшимча қилиб ўтди вице-президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Олимпиада-2018 вақтида АҚШ билан мулоқот қилмаслиги хабар қилинганди.

 

Top