09:25 / 13.02.2018
84905

Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган биринчи нутқи нима ҳақида бўлганди? (фото)

Ислом Каримов Фондининг Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид муҳим маълумотлар эълон қилиб борилмоқда. Энди мустақил Ўзбекистон президентининг Нью Йоркда 1993 йилда БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган биринчи нутқи хусусида маълумотлар берилди.

Фото: Facebook/Каримов Фонди

“Совет иттифоқи қўшинлари Афғонистондан 1989 йил олиб чиқилганидан сўнг ҳамда бир неча йил ўтиб Президент Муҳаммад Нажибулло давлат бошқарувидан кетгандан кейин, кўп йиллик фуқаролик уришидан азоб чекиб келаётган мамлакатда хавфли ҳокимият бўшлиғи юзага келди. 1990 йилларда тобора радикал руҳдаги жанговарлар қароргоҳига айланиб бораётган Афғонистондаги ўта хавфли вазиятга жаҳон ҳамжамияти деярли эътиборсизлик ила кўз юмган эди. Ўша йиллари, Афғонистонга доир вазият ҳаттоки халқаро янгиликлардан ўрин олмасди десак ҳеч муболаға бўлмайди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов учун, кўп миллионлик Афғонистонда тобора кучайиб бораётган зиддиятлар биргина давлат чегаралари билан чекланиб қолмаслиги кундай аён эди. Айнан Ислом Каримов 1993-йил Бирлашган миллатлар ташкилотидаги ўзининг биринчи чиқишида, бутун дунёни Афғонистонда пайдо бўлаётган халқаро терроризм ва диний экстремизм ҳақида огоҳлантирган эди. Ўша йиллар Ўзбекистон бир аср вақтдан сўнг эндигина озод бўлиб, ўз мустақиллигига эришган дамлар эди. 

Фото: Facebook/Каримов Фонди

Ўз ривожланиш йўлидаги ёш ва мустақил давлатнинг хавфсизлиги жиддий таҳдидларига дуч келди. Президент Каримов қўшни Афғонистон ва Тожикистонда авж олиб бораётган сиёсий беқарорлик бизнинг мамлакатимиз учун энг хавфли таҳдидлардан бири эканлигини яққол кўриб турарди. Бу эса ўз навбатида, ушбу таҳдид Ўрта Осиёнинг энг аҳоли зич жойлашган республикаси - ёш Ўзбекистон ҳудудига осонлик билан ўтиши мумкинлигини билдирарди. Ўша дамда, Президент Ислом Каримов БМТнинг юқори минбаридан сўзга чиқар экан, бутун дунё ҳамжамиятига, афғон муаммосига бепарволик билан ёндашиш, келажакда инсониятни мисли кўрилмаган оқибатлар билан тўқнаштириши мумкинлигини таъкидлаб ўтган эди. “Минтақамизнинг ўзига хос хусусияти, унинг геосиёсий ўрнидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш жоизки, ҳодисаларнинг салбий тус олиши, минтақанинг дунёдаги “улкан беқарорлик омилига” айланишига туртки бўлиши мумкин” - дея таъкидлаган эди Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48 сессиясида. 

Фото: Facebook/Каримов Фонди

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ислом Каримовнинг ушбу нутқи Афғонистонга Толибонлар тузуми келишидан 3 йил аввал сўзланган эди. “Ушбу минтақадаги нотинчлик ва тўқнашувлар, улкан кўламдаги фожиаларга олиб келиши мумкин... Шунингдек, айнан зиддият майдонида ғоят катта миқдордаги қурол-аслаҳаларнинг назоратсиз ҳолатда тўплана бораётгани бизни янада хавотирга солади. Ушбу қуроллар қандай қилиб экстремист ва террористлар қўлига тушяпти? Ушбу қурол оқимининг Афғонистонга етказиб берилишини олдини олиш учун жаҳон ҳамжамияти нима қилмоқда ҳамда қандай йўл тутиши керак? Миллионлаб инсонлар ҳаёти ва халқлар тақдирини белгиловчи ушбу саволлар ҳозирда ўз ечимини кутяпти”. - дея таъкидлаган эди Каримов. 

“...... Ушбу зиддиятнинг қай даражада муҳимлиги ва кўлами, унинг бутун жаҳонни қандай фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини биз ҳали тўла - тўкис англаганимиз йўқ”. 

Афсуски, саккиз йилдан сўнг 2001 йилнинг 11 сентябрида, Ўзбекистон биринчи Президентининг ушбу сўзлари нақадар ҳақиқат бўлганлигини кўпчилик англаб етди”.

Top