12:16 / 14.02.2018
43955

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида янги лавозим ташкил этилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон президенти “Қишлоқ ва сув хўжалигида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида: 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасидаги бош вазир ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири - қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозими тугатилади. 

Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида бош вазир ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозими ташкил этилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев лавозимидан кетгани маълум бўлганди.

Top