13:40 / 14.02.2018
12994

Ўзбекистонда биринчи марта тахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунаси олиб келинди

Фото: Tахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунаси

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси ташаббуси билан калибрлаш ва синов ускуналарни ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш дастури доирасида тахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунасини харид қилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.

Ҳозирги кунга қадар мазкур давлат корхонаси қиёслаш калибрлаш имкониятига эга эмас эди. Тахограф — тезликни, иш тартибини, ҳайдовчилар ва экипажни дам олиш учун мўлжалланган, автотранспорт бортида ишлайдиган воситаларда назорат мосламаси вазифасини бажаради.

“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг транспорт воситаларни аналогли, электронли ва рақамли тахографларни текшириш ва калибрлашда вақтни ҳамда ҳаракатни ўлчаш соҳасида метрологик назоратни таъминлаш имконияти яратилди. Эндиликда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асраш, ёқилғи сарфининг тўғри ва оқилона ҳисобини олиб бориш, шунингдек, умумий авария ҳодисаларини камайтиришга эришилади.

Top