Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди.
Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу рўйхатга махсус кодлари (ТИФ ТН) киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади.
Янги технологик ускуналар – “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуналар ҳисобланади.
Рўйхатга 676 турдаги технологик асбоб-ускуналар, жумладан:
- сутга ишлов бериш ва уни ишлаш ускуналари;
- нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
- қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
- гўшт ёки паррандани қайта ишлаш учун ускуналар;
- калава бўяш машиналари;
- автоматик тикув машиналари;
- 50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари киритилди.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
23:10 / 25.05.2026