17:40 / 18.02.2018
9678

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими мумтоз шоирлар хотирасини ёд этди

2018 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими томонидан Фарғона шаҳрида Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Буюклар ёди ҳамиша қалбимизда” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди. 
Мазкур адабий-бадиий кеча халқ орасида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилиш, оилалар, корхона, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларга, шу жумладан, кўзи ожиз ўқувчиларга улуғ сиймоларимизнинг бой ижодий меросини яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди. Кечада Фарғона вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи жамиятнинг 200 га яқин аъзоси ва таълим олаётган кўзи ожиз ёшлар иштирок этди. Тадбирда вилоят бўлими раиси Баҳодир Болтабоев, Фарғона Давлат университетидан филология фанлари доктори профессор Ҳабибулло Жўраев, Фарғона Давлат университети катта ўқитувчиси Исломбек Маннопов, Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси шоира Ўктамхон Солиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимидан Дилшода Эргашеваларнинг Навоий-Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида қилган маърузалари йиғилганларда жуда катта таасурот қолдирди.

Фото: Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими

Адабий кечани очиб бериш учун сўзга чиққан Баҳодир Болтабоев бугунги кунда президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Жамият аъзолари номидан чексиз миннатдорлик билдирди. 

Фото: Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими
Фото: Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими

Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежи, Вилоят кўзи ожиз болаларга ихтисослашган мактаб-интернати, ВХТБ тасарруфидаги кўзи ожиз ва кар ўқувчиларга ихтисослашган таълим муассасаларидан ташриф буюрган кўзи ожиз ўқувчилар томонидан Навоий-Бобур ғазаллари ўқиб эшитирилди. 

Фото: Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими раиси Баҳодиржон Болтабоев барча иштирокчиларга чуқур миннатдорлик билдириб, тадбирда фаол иштирок этганларга эсдалик совғалари топширди ва барча тадбир қатнашчиларининг келгусидаги иш фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади.

Фото: Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят бўлими

 

Top