09:28 / 21.02.2018
7314

Буюк Британия қироличаси Киев марказидан ер ижарага олди

Фото: Richard Pohle/Reuters

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II Украина пойтахти марказидан 0,1622 гектар ерни ижарага олди. Бу ҳақда Киев шаҳар кенгаши қарорида айтилган.

«Қироличага Киев шаҳрининг Шевченков тумани, 13-а, Костельная кўчасидан 0,1622 гектар ер участкаси 49 йилга ижарага берилди. У кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини харид қилди», - дея ёзилган қарорда.

Ҳужжатда таъкидланишича, бир ойда ушбу ер участкаси ижараси 568 минг гривнани ташкил этади.

Top