18:40 / 28.02.2018
19857

«Пахтакор» бир йўла 6 футболчисини бир жамоага ижарага берди. 9 нафари билан хайрлашди

«Пахтакор»нинг 10 нафар футболчиси фаолиятини ижара асосида Суперлига клубларида давом эттиришади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. 

Қизиқ томони, ижарага берилган футболчиларнинг олтитаси «Металлург»да фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Манбага кўра, жамоа Ботирали Эргашев («Навбаҳор»), Акбар Исматуллаев, Сухроб Нуруллаев, Аббос Отахонов, Саиджамол Давлатжонов, Жавоҳир Соҳибов, Забиҳилло Ўринбоев (барчаси — «Металлург»), Андрей Сидоров («Қизилқум»), Ҳусниддин Ғофуров («Нефтчи»), Беҳруз Саъдиллаев («Навбаҳор»).

Олдинроқ, клуб исроиллик футболчи Гиди Канюкни кейинчалик сотиш шарти билан  Тель-Авивнинг «Маккаби» клубига ижарага берилганди.

Бундан ташқари жамоа 9 нафар футболчи билан шартномалар узайтирилмаслигига келишиб олинди. Булар Ойбек Нурматов, Дилмурод Қодиров, Темур Толипов, Даврон Ҳошимов, Сарвар Сатторов, Шерзод Каримов, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Абдуллаев.

Top