09:00 / 01.03.2018
11779
Реклама

Royal, Akfa ва Shivaki халқаро Aqua Therm Tashkent 2018 кўргазмасида қатнашишмоқда

28 февралдан 2 мартгача Royal, Akfa ва Shivaki халқаро Aqua Therm Tashkent 2018 кўргазмасида қатнашишмоқда. Юртимизда 7-марта уюштирилган Aqua Therm Tashkent Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади. Ушбу кўргазмада қатнашувчи миллий ҳамда чет эл корхоналарининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Охирги беш йил давомида Aqua Therm Tashkent да қатнашувчи корхоналарнинг сони деярли тўрт мартага ошди. Кўргазмада Австрия, Германия, Дания, Италия, Россия, Туркия, Франция, Швейцария, Жанубий Корея ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган корхоналар қатнашмоқда.

Фото: Aqua Therm Tashkent

Aqua Therm Tashkent кўргазмасида энг замонавий асбоб-ускуналарни кўздан кечириш ҳамда уларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг вакиллари билан маслаҳатлашиш учун кенг имкониятлар яратилган.

Айтиб ўтиш боиски, охирги йилларда Aqua Therm Tashkent да қатнашувчи миллий корхоналарнинг сони кескин ошиб бормоқда. Ҳозирда кўргазма қатнашчиларининг 25 фоиздан ортиғини миллий корхоналар ташкил этади.

Фото: Aqua Therm Tashkent

Ўзбекистон Республикасида турли хил соҳаларда ишлаб чиқариш жараёнларини янгилаш, самарадорлигини ошириш ҳамда янги технологияларни татбиқ этиш бўйича кенг ишлар олиб борилмоқда. Республикамиз миллий корхоналарни қўллаб-қувватлагани туфайли, сифатли, замонавий, ҳар қандай рақобатга дош бера оладиган ва дунё стандартларига бутунлай мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳамма имкониятлар мавжуд. Маҳсулоти дунё талабларига ва стандартларига бутунлай жавоб бера оладиган корхоналар ҳисобига Royal, Akfa ва Shivaki корхоналарини ҳам бемалол қўшиш мумкин. Aqua Therm Tashkent кўргазмасида Royal қуёш сув иситгичлари, Akfa радиаторлари ҳамда Shivaki саноат кондиционерлари тақдим этилган.

Фото: Aqua Therm Tashkent

Royal қуёш сув иситгичлари кўргазма мухлисларида катта қизиқиш туғдириши кутилмоқда. Ушбу қуёш сув иситгичлари муқобил энергияда ишлайди, ва табиий энергия манбаларини тежамкорлик билан ишлатишга улкан ҳисса қўшади. Royal қуёш сув иситгичлари Германия ускуналари ёрдамида энг янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган.

Фото: Aqua Therm Tashkent

Akfa корхонаси иситиш радиаторларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринда туради. Ушбу радиаторлар ўта чидамли бўлгани сабабли узоқ йиллар давомида хизмат қилади. Akfa радиаторларининг иссиқлик ўтказиш даражаси ўта юқори, устки қисми эса махсус зангламайдиган қопламага эга. Akfa корхонаси алюминийдан ясалган радиаторлар ҳамда қўшметалл радиаторларни ишлаб чиқаради.

Фото: Aqua Therm Tashkent

Кўргазмада тақдим этилган яна бир маҳсулотлардан бири бу Shivaki саноат кондиционерларидир. Shivaki саноат кондиционерлари офис бинолари, кўп қаватли ҳамда кўп хонали уйлар, турли заводлар ва савдо-сотиқ мажмуалари учун мўлжалланган ва ҳозирда бутун Ўзбекистон бўйича кўпдан-кўп иншоотларда муваффақиятли ишлатилмоқда. Ушбу саноат кондиционерларини вентиляция тизимига бемалол улаш мумкин.

Фото: Aqua Therm Tashkent

Aqua Therm Tashkent кўргазмасида юздан ортиқ чет эл ҳамда миллий корхоналарнинг совитиш, иситиш, кондиционерлаш ҳамда муқобил энергияда ишловчи ускуналари тақдим этилган. Aqua Therm Tashkent кўргазмасида қатнашиш ва энг замонавий, инновацион технологиялар билан яқиндан танишиш, кўздан кечириш, ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ходимларига Сизни қизиқтирувчи саволларни бериш имконияти йилда атиги бир марта пайдо бўлади. Кўргазмага ташриф буюринг ва ўз имкониятингизни қўлдан бой берманг.

Қўшимча ахборот учун (71) 148-88-88 рақамига қўнғироқ қилинг ёки artelgroup.org сайтига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top