Абитуриент ва талабалар учун грантлар тафсилотларини очиб берамиз

AKFA университети таълимнинг юқори сифатли ва ҳамёнбоп бўлишига, талабаларнинг илмий ва касбий муваффақиятларга эришиш мотивациясини рағбатлантиришга интилади. Университет томонидан тақдим этиладиган грантлар ва стипендиялар ушбу қўллаб-қувватлашнинг шаклларидан бири бўлиб, талабаларга ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга ва молиявий чекловларга қарамай олий маълумот олишларига ёрдам беради. Бизнинг грантлар ва стипендиялар дастуримиз фаол ва турли соҳаларда муваффақият сари интилувчи талабалар учун қўшимча имкониятлар ва мукофотларни тақдим этади.

Ўзбекистондаги етакчи университетларидан бири бўлган AKFA университети, абитуриент ва талабаларга таълим олдидаги молиявий юкламани сезиларли даражада енгиллаштирувчи грантлар олишда кенг имкониятларни тақдим этади. Кириш имтиҳонлари асосидаги нуфузли грантлардан тортиб, инглиз тилини билиш даражаси бўйича стипендияларгача, AKFA университети талабаларни муваффақият йўлида қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга интилади.

Грант асосидаги кириш имтиҳон натижасига асосан тақдим этиладиган грант

Ҳар йили грант имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 42 нафар абитуриент биринчи семестрда грант олади. Грантлар абитуриентнинг рўйхатдаги ўрни ва грант миқдорига қараб тақдим этилади. Биринчи икки ўрин биринчи семестрда ўқиш тўловининг 100% миқдорида грант олади, кейинги иккита ўринга 75%, сўнгра эса мос равишда 50%, 20% ва 10% лик грантлар мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, кириш имтиҳонлари гранти фақат биринчи семестр учун тақдим этилади.

Академик кўрсаткичлари учун бериладиган грант

Ҳар бир семестрда, оралиқ ва якуний имтиҳонларидаги натижаларга асосланган ҳолда ТОП-42 талабалар 10% дан 100% гача грант олишлари мумкин. Агар факултетда 100 та талаба бўлса, грант қуйидаги кўринишда тақсимланади:

Биринчи икки ўрин 100% миқдорида грант олади, кейинги иккита ўринга 75%, сўнгра эса мос равишда 50%, 20% ва 10% лик грантлар тақдим этилади.

IELTE/TOEFL/Duolingo сертификатларига эга бўлгани учун грант

AKFA университети инглиз тилини билишга катта аҳамият беради ва унинг муваффақиятли таҳсил олишда нақадар муҳим эканини эътироф этади. Талабаларни яхшироқ ўқишга ва тил кўникмаларини юқори даражада ушлаб туришга раҳбатлантириш учун университетда грант дастури жорий этилган. Талабаларга IELTS, TOEFL ва Duolingo каби сертификатлар натижаларига қараб 20% гача чегирмалар тақдим этилади.