22:50 / 04.03.2018
5787

Оскар-2018: Актёрлар АҚШда қурол сотилишига қарши кўкрак нишонлари тақиб олишмоқчи

Фото: Everytown

2018 йилги “Оскар” мукофотлари тақдимотида баъзи актёрлар АҚШда қуролнинг эркин сотилишига қарши норозилик сифатида кўкрак нишонлари тақиб олишмоқчи. Бу ҳақда People нашри хабар бермоқда

Кўкрак нишонларида зарғалдоқ рангдаги АҚШ байроғи тасвирланган бўлиб, улар 17 киши отиб ташланган Флоридадаги мактаб ўқувчилари ташкил этган ташаббус гуруҳи – Everytown for Gun Safety сайтида сотилган. Нишонлар 5 доллардан сотилган.

Шунга ўхшаш акция “Олтин глобус” ва BAFTA тақдимотларида ўтганди. Ушбу маросимларда юлдузлар жинсий зўравонликдан жабр кўрганлар билан бирдам эканликлари сифатида қора кийим кийишган ва “Вақт келди” ёзуви бўлган кўкрак нишони тақиб олишган.

“Оскар” мукофотлари топширилиши маросими Тошкент вақти билан 5 март соат 6.00да бошланади.

Top