16:48 / 13.03.2018
23205

Банкларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар:

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Банк сири тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.».

2. 23-бандда:

олтинчи хатбошидаги «соат 17-00 га» деган сўзлар «соат 18-00 га» деган сўзлар билан алмаштирилди;

еттинчи хатбошидаги «соат 15-00 га» ва «соат 16-00 га» деган сўзлар тегишлича «соат 16-00 га» ва «соат 17-00 га» деган сўзлар билан алмаштирилди;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташланди;

ўнинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисобланади.

3. 110-банднинг биринчи хатбошисидаги «кун» деган сўз «иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилди.

4. 144-банддаги «Ахборотлаш бошқарув тизими (бундан кейинги ўринларда АБТ деб юритилади)га» деган сўзлар «Банк тизими маълумотлар омбори (бундан кейинги ўринларда БТМО деб юритилади)га» деган сўзлар билан алмаштирилди.

5. 145-банддаги «Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва давлат бюджети касса ижроси департаменти» деган сўзлар «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилди.

6. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«146. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк баланси Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти томонидан, тижорат банклари баланслари Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан таҳлил қилинади.».

7. 147-банддаги «ваколатли департаментлари АБТ дан» деган сўзлар «департаментлари БТМО дан» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Top