15:59 / 13.03.2018
7542

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 17 декабрдаги 107 ва 2007-64-сон қарори (рўйхат рақами 1750, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташланди.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Top