Ҳужжат президентнинг 2022 йил 8 февралдаги “Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низом, хусусан, қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат муассасасининг ҳуқуқий мақоми;
  • давлат муассасасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • давлат муассасасини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш тартиби;
  • давлат муассасаcи фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш тамойиллари;
  • давлат муассасаси фаолиятини назорат қилиш тартиби.

Давлат муассасаси монополияга қарши органнинг дастлабки розилиги олингандан сўнг ташкил этилади.