08:39 / 16.03.2018
37826

Самарқандда фожиа: эркак келинойисини пичоқлаб ўлдирди, ўз акасига болта билан ҳужум қилди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 14 март куни соат 15.30ларда Кумуштола кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ш. уйида ўзаро жанжал  оқибатида акаси, 1959 йилда туғилган А.Ш.нинг бош ва қорин қисмларига болта билан уриб жароҳат етказиб, шу ерда бўлган А.Ш.нинг турмуш ўртоғи, 1962 йилда туғилган М.Ш.нинг ҳам бўйин қисмига болта ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада М.Ш. воқеа жойида вафот этган. А.Ш. касалхонага ётқизилган.

Top