Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
3, 4, 5 май кунлари Самарқанддан Тошкентгача “Афросиёб” поездларининг 2 томонлама ҳаракати йўлга қўйилади. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ рейслар вақтини эълон қилди.
Қайд этилишича, 775/776-сонли “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати қуйидаги жадвал асосида ташкил этилади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши Самарқанддан 11:11да чиқиб кетиб, Тошкентга 13:26 да етиб келади. 776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши эса Тошкентдан 13:51 да кетиб, Самарқандга 16:05да кириб боради.
Таъкидланишича, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали харид қилиш мумкин.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
10:50 / 12.06.2026