08:06 / 22.03.2018
8433

Йўл полициячиларини Facebook’да смурфлар деб атаган шахс жаримага тортилди

Фото: The Lost Village

Австрия таркибига кирувчи Тироль федерал ери суди маҳаллий фуқарони полициячиларни Facebook’да ҳақорат қилгани учун жаримага тортди. У тезликни бузиш бўйича жарима ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлардан бирига қолдирилган изоҳда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини «лазерга эга икки смурф» деб атади. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Судга шикоятни изоҳни Facebook’да ўқиган полициячи берди. Маҳаллий суд бу ёзув «полициянинг икки ходими хатти-ҳаракатига қарши бўлган ва жамоатчиликда норозилик уйғотишга қаратилган» деган қарорга келди. Жарима миқдори – 160 евро.

Тиролнинг Tiroler Tageszeitung газетаси ёзишича, эркак ўз изоҳини шунчаки ҳазил деб баҳолайди. Унинг фикрича, бу ҳақорат эмас ва у минтақавий полиция бошқармасида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи.

Top