Европа иттифоқидаги баъзи давлатлар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» манбага асосан хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, Евроиттифоқдаги баъзи давлатлар россиялик 23 нафар дипломатни чиқариб юборган Британия каби иш кўрмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Европадаги иттифоқчиларни россиялик дипломатларни чиқариб юборишга кўндирмоқчи экани хабар қилинганди.