18:10 / 23.03.2018
17345

Президент раислигида қишлоқ хўжалигидаги муаммоларга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда

Бугун, 23 март куни соат 18:00да Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиш бошланди.

Кун тартиби:
«Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат» даврида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга оширишни таъминлашда вилоят ва туманлар раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;
2018 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини юқори даражада уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш учун мутасаддилар ва сектор раҳбарларининг шахсий масъулияти;
Давлат буюртмаси учун ғалла ва пахта етиштиришни кафолатли молиялаштириш бўйича жорий қилинган янги тизим афзалликлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари;
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олишда «Томорқа хизмати» тузилмаларининг афзалликлари, томорқада аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар.

Top