09:38 / 28.03.2018
11061

Лондондаги бино томида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган эркаклар кўринишидаги ҳайкаллар ўрнатилди

Британиянинг ITV телекомпанияси вакиллари ўз офис марказлари биноси томида юқоридан пастга ўзини отмоқчи бўлаётган эркаклар кўринишидаги 84 та ҳайкалдан иборат композицияни ўрнатди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Фото: PA

Ҳайкаллар 45 ёшдан кичик эркаклар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга бағишланган “Лойиҳа 84” доирасида ўрнатилган. Статистикага кўра, бу ёшдагилар ҳиссасига Буюк Британияда энг кўп ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тўғри келади.

Фото: REX

Лойиҳа муаллифлари интернетда Британия ҳукуматини ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш дастурларини такомиллаштиришга чақирувчи петицияни ҳам жойлаштиришган.

Буюк Британияда 1961 йилгача ўз жонига қасд қилишни жиноят сифатида таснифловчи қонун амал қилган.

Фото: PA
Фото: PA

 

Top