Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Лондонга парвозларни кўпайтиради
Uzbekistan Airways Тошкентдан Лондоннинг Гатвик аэропортига авиақатновни йўлга қўйиб, Тошкент–Лондон йўналишидаги парвозларни ҳафтасига учтага етказишини маълум қилди. Бунда, 7 апрелдан бошлаб Ҳитроу аэропортига доимгидек ҳафтасига иккита, Гатвик аэропортига эса битта рейс амалга оширилади.
Ҳитроу аэропортига қатновлар сешанба ва жума кунлари, Гатвик аэропортига якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 10:55, Тошкент вақти билан;
- Лондонга етиб келиш соат 14:35, Лондон вақти билан;
- Лондондан жўнаб кетиш соат 16:10, Лондон вақти билан;
- Тошкентга етиб келиш эртаси куни соат 03:00, Тошкент вақти билан.
Аввалроқ, 14 мартдан бошлаб Полшанинг LOT Polish Airlines компанияси Тошкентдан Варшавага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиши хабар қилинганди. Парвозлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади.