18:06 / 29.03.2018
67650

Асли фарғоналик миллионер Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича завод қурмоқчи

Фото: CA News

Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бўлган, 38 ёшли машинасоз Улуғбек Мақсумов айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилади. У Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CA-news ёзмоқда.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унда бундай хоҳиш президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ўз маблағини йўналтирмоқчи бўлган инвесторлар учун «қулай шароитлар яратиш тўғрисидаги» қарори ва баёнотидан сўнг пайдо бўлди.

- Ўзбекистон президенти томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилган. Мен Фарғонада катта бўлганман. Ватанимга бориб, юзлаб иш ўринларини яратиш ҳамда ўз давлатим ривожига ҳисса қўшиш истагидаман, - дейди Улуғбек Мақсумов.

Мақсумов Бирлашган Араб Амирликларига 2006 йилда сайёҳ сифатида келган. 2012 йилда у Дубайда INKAS ҳарбий ва ноҳарбий зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича заводни очди. Айни дамда ушбу завод йилига ўртача 800та зирҳли автомобиль ишлаб чиқаради. INKAS Дубайда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича энг йирик завод ҳисобланади.

Улуғбек Мақсумовнинг айтишича, ҳозирда унинг заводи зирҳли автомобилларнинг ўнта моделини ишлаб чиқаряпти.

Top