20:20 / 30.03.2018
6455

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ривожланиш стратегияси маркази ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ривожланиш стратегияси маркази  ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумнинг йўл харитасига кўра, вазирлик ҳамда марказ биргаликда давлат органлари, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари ўртасида инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича танлов ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси базасида инновацион ривожланиш қобилиятлари бўйича давлат органларининг юқори мансабдор шахслари учун махсус тренинг-мастер-классларини ўтказади. Таъкидлаш лозим, ушбу тадбирларда иштирок этиш учун дунёнинг энг йирик инновацион марказларидан етакчи мутахассислар, олимлар, маърузачилар таклиф этилади.

Ушбу меморандум натижасида ўтказиладиган яна бир йирик тадбир бу октябрь ойида Тошкент шаҳрида йирик инновацион форум ташкил этилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази ташаббуси билан «Huawei Technologies Co. Ltd.» компанияси ҳамкорлигида ўтадиган форумда истиқболли техник лойиҳаларни, рационалазаторлик таклифлари ва инновацион ишланмаларни аниқлаш ва ҳаётга жорий этишда катта туртки бериши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ўзаро манфаатли бўлган илмий тадқиқот, ахборот таҳлил ва координацион методик йўналишлар  бўйича ишларни ташкиллаштириш, томонларнинг амалий ҳаракатлари учун хизмат қиладиган ахборот алмашинуви, Республика ва халқаро илмий амалий конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни биргаликда ўтказиш борасида ҳам келишиб олинди.

Top