10:40 / 02.04.2018
6839

Шахмат: ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк олтин ва кумуш медали қўлга киритилди

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси

Жорий йилнинг 1 апрель куни Таиланднинг Чаингмай шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати дастуридаги рапид йўналиши ниҳоясига етди.

KUN.UZ’га Ўзбекистон Шахмат федерациясининг хабар беришича, мусобақа 7 турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилган бўлиб, натижаларга кўра, 16 ёшгача ўғил болалар ўртасида Абдималик Абдисалимов 35 нафар спортчи ўртасида олтин медални қўлга киритди. 
       
8 ёшгача қизлар ўртасида Тошкент шаҳри вакиласи Одина Олимова 43 нафар спортчи ўртасида Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритди.
        
Шунингдек,12 ёшгача қизлар ўртасида Умида Омонова умумий ҳисобда 4-ўринни эгаллади.  

Қайд этилишича, 2 апрелдан мусобақанинг стандарт йўналиши бўйича баҳслар давом этади.

Top