22:48 / 05.04.2018
6326

Ким Чен Ин Корея яримороли бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини маълум қилди

Фото: CCTV

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пекинга ташрифи вақтида Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокаралар давомида Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш бўйича олти томонлама музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Япониянинг “Никкэй” нашри маълум қилди.  

Нашр маълумотларига кўра, бу мавзу Ким Чен Иннинг Дональд Трамп билан учрашуви вақтида ҳам кўтарилиши мумкин. Шимолий Корея етакчиси Хитойга 25-28 март кунлари ташриф буюрганди. Хитойга сафар Ким Чен Ин учун у мамлакатни бошқаришни бошлаган 2011 йилдан бери илк хорижий сафар бўлди.

Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш бўйича Шимолий Корея, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Россия ва АҚШ иштирокидаги олти томонлама музокаралар Пхеньян ташаббуси билан 2008 йилда тўхтатилган. 

Top