10:38 / 07.04.2018
17701

ОАВ: Норвегия аҳолиси сирена товушини Россия билан бошланган уруш сигнали сифатида қабул қилди

Фото: KNUT-SVERRE HORN / NRK

Норвегиянинг Вадсе шаҳри аҳолиси тўсатдан ёқилган сиренани эшитиб, уруш бошлангани ҳақида ўйлади. Ушбу шаҳар Россия билан чегарага яқин ерда жойлашган, деб хабар бермоқда NRK.

Таъкидланишича, тревога сигнали соат тахминан 23:50 (Тошкент вақти билан 3:50)да ёқилган, уни ўн беш дақиқадан сўнг ўчиришнинг уддасидан чиқишди. Бу вақт давомида аҳоли хавотирга тушди, одамларнинг аксарияти сирена товуши янграй бошлаганида «шарқдаги қўшни» ҳақида ўйлаган.

Полиция маълумотларига кўра, баъзилар уруш бошланди, деб ҳам ўйлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик генерал Россия ва АҚШ ўртасидаги эҳтимолий уруш оқибатлари ҳақида айтганди

Top