Унинг сўзларига кўра, Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати совуқ урушдан ҳам ёмон даражада бўлиб турибди.

«Мен ҳар доим шуни айтаманки, ҳозир янада ёмон! Совуқ уруш вақтида тушунарли эди: мафкуравий қарама-қаршилик, бироқ чегара бор эди, ҳақиқат бор эди, улардан ўтиб бўлмасди, ҳеч қандай таҳдид, санкциялар йўқ эди», - дея маълум қилди Бужинский.

Унинг қўшимча қилишича, томонлар ўртасидаги кескинлик ядро қуролидан фойдаланиш билан якунланади. Таъкидланишича, Россиянинг Америка ракеталари ҳамда уларнинг ташувчиларига қарата жавоб зарбаси тўғрисидаги баёнотлар – бу ҳазил эмас.