09:26 / 11.04.2018
31339

МТМга фарзандларини жойлаштириш ниятида бўлган фуқародан пора талаб қилган мудира қўлга олинди

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Бухоро шаҳридаги 81-сонли мактабгача таълим муассасасига бориб, ушбу муассаса мудираси Ш.А.га ўзининг 2 нафар фарзандини ушбу мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш мақсадида мурожаат қилади, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.

Уларни жойлаштириш орқали мўмайгина даромад орттириши мумкинлигини кўзлаган мудира эса, фарзандларини жойлаштириш ниятида бўлган фуқародан 600 минг сўм пул талаб қилиб, агарда шу пулларни берсагина фарзандларини жойлаштириши мумкинлигини айтади.

Ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўғри англаган фуқаро мудиранинг ушбу ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Ушбу ариза юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирлар давомида, 1964 йилда Бухоро шаҳарда туғилган, Бухоро шаҳрида жойлашган 81-сонли мактабгача таълим муассасасининг мудираси, Когон тумани, Нурафшон кўчасида яшовчи Ш.А. ўзининг хизмат хонасида ариза муаллифидан 600.000 минг сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинади.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Бухоро вилоят бўлимига қонуний қарор қабул қилиниши учун юборилди.

Top