19:10 / 19.04.2018
5834

Brent нефти баррели нархи 4 йил ичида илк марта 74 доллардан ошди

Фото: EPA

Қитъалараро биржадаги савдолар давомида Brent маркали нефть нархи бугун 2014 йилнинг ноябридан бери биринчи марта бир баррель учун 74 доллардан ошди. Тошкент вақти билан соат 14:06да Brent нефтига июнь фьючерслари 0,944 фоизга кўтарилди – бир баррель учун 74,18 доллар. WTI маркали нефть нархи 0,926 фоизга ошди – бир баррель учун 69,11 доллар.

Нефть нархи икки ҳафтадан бери ишончли тарзда ўсиб бормоқда, ҳамда бу вақт давомида Европа нефтининг турли синфдагилари 9-11 фоизга қимматлашди. Бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг беқарорлашиши, шунингдек, АҚШда нефть захиралари камайгани ҳақидаги хабарлар фонида юз бермоқда.

Top