Reuters: Ар-Риёднинг нефть қазиб олишни қисқартириш қарори ОПEК+ давлатлари учун сюрприз бўлди
Саудия Арабистонининг июль ойида нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда қисқартириш қарори бошқа ОПEК+ мамлакатлари учун ҳақиқий сюрприз бўлди, дея хабар беради Reuters манбалари. Уларнинг сўзларига кўра, Ар-Риёд яқинда Венада бўлиб ўтган музокараларда ҳамкорларига ўз режасини ошкор этмаган ва улар якунланганидан кейин қазиб олиш пасайишини эълон қилган.
Саудия Арабистони июль ойида ўз нефть қазиб олишни сезиларли даражада қисқартириш режасини сир тутди ва Венада бўлиб ўтган музокаралар чоғида ОПEК+ ҳамкорларини бу ҳақда хабардор қилмади, дея хабар бермоқда Reuters агентлигига ташкилотдаги бир қанча манбалар.
4 июнь куни Венада бўлиб ўтган йиғилишда Россия, Саудия Арабистони ва ОПEК+ бошқа аъзолари нефть қазиб олиш бўйича қўшма чекловларни 2024 йилда узайтиришга келишиб олдилар. Музокаралар давомида Ар-Риёднинг июль ойида нефть қазиб олишни ихтиёрий равишда кунига 10 миллион баррелдан 9 миллион баррелгача камайтириш ғояси кўтарилмаган, дея таъкидлади агентликнинг ОПEК+ мамлакатлари делегациялари таркибига кирган тўрт нафар суҳбатдоши. «Матбуот анжумани олдидан қўшимча қисқартириш ҳақида маълумот берилмаган. Бу ҳақиқий сюрприз бўлди», деди улардан бири.
Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Венада бўлиб ўтган музокаралар якунланганидан сўнг дарҳол мамлакатда нефть қазиб олиш сўнгги йиллардаги энг катта ҳажмда қисқартирилишини эълон қилди. У бу қарорни «Саудия совғаси» деб атади ва шундай деди: «Биз ҳар доим интрига қўшишни хоҳлаймиз. Одамлар нима қилишимизни олдиндан тахмин қила олишини хоҳламаймиз. Бозор барқарорлаштиришга муҳтож», деди у (Reuters иқтибоси).
Мавзуга оид
21:45 / 21.12.2024
Ар-Риёд Германия ҳукуматини теракт хавфидан бир неча бор огоҳлантиргани маълум бўлди
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024
IUCN’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расман ўз ишини бошлади
08:10 / 12.11.2024