14:29 / 20.04.2018
12865

Пентагон ўзининг қарийб 1 млрд долларлик гипертовушли қуролига буюртма берди

Фото: US Air Force

АҚШ Мудофаа вазирлиги Lockheed Martin компанияси билан гипертовушли қанотли ракета прототипини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Defence News хабар бермоқда.

Таъкидланишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари бундай турдаги ракеталар билан жиҳозланиши режалаштирилмоқда. Кутилишича, Пентагон уларни ишлаб чиқаришга 928 млн доллар ажратади. Шартнома муддатлари ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Ҳарбий маҳкама вакили Энн Стефанекнинг сўзларига кўра, бундай турдаги ракеталар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа гипертовушли қуролни яратишга доир иккита чорадан биттаси, иккинчи чора эса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ва Мудофаа вазирлигининг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармаси ўртасидаги қўшма лойиҳа. Унинг натижалари 2023 йилга қадар маълум бўлади.

 

Top