15:49 / 21.04.2018
26994

Тожикистонда энг юқори ва энг кам иш ҳақи қайси соҳаларда тўланиши маълум қилинди

Фото: Ховар /АМИТ

Жорий йилнинг февраль ойида Тожикистонда иқтисодиётнинг реал секторида ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 минг сомоний (169 доллар)ни ташкил этди.

Тожикистон иқтисодиётининг реал секторидаги энг паст иш ҳақи жорий йилнинг февраль ойида қишлоқ хўжалиги, овчилик, ўрмон хўжалиги ходимлари ҳисобига тўғри келди: тахминан 600 сомоний (67,5 доллар)га тенг бўлди, деб хабар бермоқда Тожикистон Статистика бўйича агентлиги.

Тожикистонда энг юқори иш ҳақи - тоғ-кон саноати ва конларни ўзлаштиришда. Бу ерда 2,2 минг сомоний (247 АҚШ доллари), қурилишда эса 2 минг сомонийдан бироз кўпроқ (225 АҚШ доллари) олишади.

Кейинги ўринлардан электр энергетикаси ва сув таъминоти жойлашган. Ушбу соҳа ходимлари 1,6 минг сомоний (180 доллар) олади.

Жорий йилнинг февраль ойида Тожикистон иқтисодиётининг реал секторида ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 минг сомоний (169 доллар)ни ташкил қилди ва ўтган йилга нисбатан 8,9 фоизга ошди.

Тожикистонда хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп пулни молия воситачилари олади – 3 минг сомоний (337 доллар), транспорт, сақлаш ва алоқа соҳасида – тахминан 2 минг сомоний (225 доллар), кўчмас мулк, ижара ва тижорат фаолияти билан боғлиқ соҳаларда – 1,5 минг сомонийдан бироз камроқ (169 доллар), дея хабар қилмоқда тожик ОАВ.

Умуман олганда, 2018 йил февраль ойида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўртача ойлик иш ҳақи 1 минг сомоний (112 доллар)ни ташкил этди ва бу ўтган йилга нисбатан 2,2%га кўпдир.

 

Top