14:56 / 23.04.2018
6807

Фуқаролик судлари 83 млрд сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида буйруқ чиқарди

2018 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 56 653та иш кўриб чиқилди ва 83 млрд сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 111 376та суд буйруғи чиқарилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов хабар берди.

Кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 49 150та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 83 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди.
 
Фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини битим ва шартномаларидан келиб чиқадиган, меҳнат ҳуқуқларини тиклаш билан боғлиқ низолар ва алоҳида тартибда юритилган ишлар ташкил этди.

19 908та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан аҳоли билан 1 237 учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

 

Top