20:26 / 24.04.2018
15871

Самарқандда одам ўғирлаб, тан жароҳати етказган тўрт нафар шахс ушланди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 16 апрель куни, Вагашти маҳалласида яшовчи, 1993 й.т. М.А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19.30ларда, маҳалладошлари, 1988 й.т. А.Б. бирга яшовчи укалари, 1990 й.т. Ф.Б., 1993 й.т. С.Ф. ва 1997 й.т. М.Ф. билан биргаликда “Ласетти” автомашинасида унинг уйига келиб, уни автомашинага ўтказиб, Хўжайдуқ қишлоғида жойлашган тоғли ҳудудга олиб бориб, уриб тан жароҳати етказиб шу ерга ташлаб кетганликларини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида А.Б., Ф.Б., С.Ф. ва  М.Ф. ушланган.

 

Top