09:00 / 25.04.2018
13995
Реклама

LG’дан буғ функциясига эга True Steam кир ювиш машиналари – нарсаларингиз мукаммал парвариши

Фото: LG

Ҳар бир уй бекаси кийим-кечакларга сифатли қараш – бу нафақат тозалик ҳақида қайғуриш, балки энг яқин одамлар соғлиғининг кафолати эканини тушунади. Ҳар куни кийимимизда кўплаб бактериялар ва чанг зарралари жойлашади, бу бизнинг нафас олиш органларимиз ва тери ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, организмда аллергик реакциялар каби турли муаммоларга олиб келади. LG F2J9HS2S пўлат ва LG F2J9HS2W оқ рангдаги инновацион кир ювиш машиналари – ҳар кунлик маиший ишларга самарали ва ақлли ечимларни таклиф этади.

Бу, TrueSteam буғ функцияси ва TurboWash тез ювиш технологиясига эга фойдаланишда оддий, тор кир ювиш машинаси бўлиб, уни ишлатиш қулай. Истеъмолчи эҳтиёжларига йўналтирилган янги технологиялар оддий маиший техника каби кўриниши ва ишлаши лозим. Эргономик дизайн эса, сизга янги ёрдамчингизни ҳатто энг кичик хонага жойлаштириш имконини беради. Кир ювиш машинасининг уйингизга мос тушадиган рангини танланг. 7 килограммгача бўлган юклама сизга ҳатто катта ўлчамли нарсалар - пардалар ёки қишки курткаларни ювиш имконини беради.

Фото: LG

True Steam: Ҳамма гап буғда!

Ювиш пайтида, иссиқ буғ ва сув аралашиб, матога эҳтиёткорлик билан ва енгил таъсир кўрсатади ҳамда ювувчи воситалар қолдиқлари, чанг ва кир заррачаларини бутунлай йўқотади. Буғ туфайли, барабанда доимий ҳарорат сақланиб туради, шунинг учун жараёнда 99%га яқин аллерген моддалар йўқ қилинади. Бу функция айниқса баҳорги вақтда долзарб, бунда аллергенлар сони ортади. Улар кийимга ўрнашади, уйга киради, саломатлигимизга салбий таъсир қилади. True Steam функциясига эга кир ювиш машиналари соғлом муҳитни таъминлаб, уларга қарши самарали курашади. «Янгилаш» махсус режимидан фойдаланиб эса, сиз нафақат ёқимсиз ҳидларни йўқ қиласиз, балки сув ва ювиш воситаларисиз ҳам энг кичик ингичка бурмаларни ҳам текислай оласиз. Атиги йигирма дақиқа, ҳеч қандай дазмол уришсиз – нарсаларингиз фойдаланиш учун тайёр!

Фото: LG

Тез ва эҳтиёткорлик билан ювади!

Дам олиш кунларида вақтни уй юмушларига сарфлашни кўпчилик хоҳламайди! Turbo Wash функцияси туфайли сиз кийимга қараш учун сарфланган вақтни сезиларли даражада камайтирасиз. Стандарт ювиш цикли бир соатдан камроқ вақт талаб қилади. Юқори босим остида кучли сув пуркагичлар душ эффектини беради, бу ювиш самарадорлигини оширади. Айланиш имкониятларининг кенг вариантлар тўплами эса нафақат турли хил матоларни ювиш, балки ҳар хил ифлослантирувчи нарсаларни ҳам йўқотиш имконини беради. Кир ювишнинг олти алгоритми ювувчи воситани тезроқ эритиш, кийимни, унинг миқдорига қарамай, бир хилда қайта ишлаш, шунингдек кам шовқин даражаси билан таъминлайди ва кийимдаги турли жойларни текислайди. Шунчаки кир ювиш режимини танланг - кир ювиш машинасининг ўзи зарур ҳаракатлар бирлашмасини белгилаб беради.

Фото: LG

Ажойиб сифат!

Кир ювиш машинаси барабани тўғридан-тўғри узатмали инверторли мотор билан ишлайди, бу қурилма ишлаётган пайтида муттасил сукунатни таъминлайди. Анъанавий узатмали шкив ва узатиш камаридан воз кечиш туфайли тебранишлар камаяди, демак, машина ишдан чиқишга камроқ мойил бўлади. Айнан шунинг LG Electronics компанияси кир ювиш машиналари мотори иши учун 10 йил кафолат беради.

LG Electronics компанияси техникасига сервис хизмат кўрсатиш масалалари бўйича LG мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг: 0-800 120-22-22. Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу рақамга қўнғироқ бепул. Муҳим: рақам тўлиқ терилиши керак.

LG F2J9HS2S (пўлат рангдаги) ва LG F2J9HS2W (оқ рангдаги) кир ювиш машинасини «Флешка» технобозори (собиқ Малика) дўконларида, «Ипак Йўли» бозори (собиқ Абу-Сахий), «MEDIAPARK», «Credit Asia», «Texnomart» дўконлар тармоғида, шунингдек LG’нинг «Next» СКМдаги махсус дўконида харид қилиш мумкин. Ёки 143-00-03 рақамига қўнғироқ қилиш орқали.

LG Electronics компанияси янгиликларини https://lgblog.uz/ сайтида ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг. Facebook: https://www.facebook.com/LGUzbekistan/ , Instagram: https://www.instagram.com/LGUzbekistan/.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top