16:53 / 27.04.2018
9441

Ўзбекистонда табиий газнинг улгуржи нархига инвестицион устама пули белгиланиши мумкин

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда «Ўзтрансгаз» АЖга тегишли автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларидаги (шу жумладан, балансида газ тўлдирувчи компрессор станцияларига эга юридик шахслар) табиий газнинг улгуржи нархига махсус инвестицион устама пули белгиланиши мумкин. 

Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон президентининг «Ўзбекнефтгаз» АЖни 2018—2019 йилларда қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, махсус инвестицион устама миқдори ҳар бир куб метр учун 650 сўмни (солиққа тортилмайди) ташкил этади.

Ҳужжатда таъкидланишича, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2018 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ушбу махсус инвестицион устамани янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдиради.

 

Top