15:58 / 04.05.2018
15975

Марказий банк йил бошидан бери қанча валюта сотди?

Фото: Shutterstock

2018 йилнинг январь-март ойларида Марказий банкнинг валюта бозоридаги соф сотуви ҳажми 606 млн долларни ташкил этди. Бундан МБнинг 2018 йил биринчи чораги учун ҳисоботидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу интервенциялар валюта курсининг динамикасига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан жуда бетараф бўлган. 

Ушбу маблағлар Марказий банк томонидан ишлаб чиқарувчилардан олтин сотиб олиниши натижасида пайдо бўлган ликвидликка мутаносиб.

Top