Давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби қаттиқлаштирилган
Давлат компаниялари учун валюта операцияларини фақат асосий ҳисобрақамига эга бўлган банклар орқали амалга оширишга доир чеклов киритилган.
Ўзбекистонда давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби қаттиқлаштирилган. Бу ҳақда 25 апрел куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов ҳам тўхталиб ўтди.
«Бу янгилик эмас. Сентябрда ҳам мазкур масалани кўтарган эдик, чунки бу нафақат валюта нуқтаи назаридан, балки давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарнинг ташқи иқтисодий операциялари устидан тўғри валюта назорати олиб бориш нуқтаи назаридан ҳам зарур. Бу йўналишда шундай ҳужжат бор ва банклар унга биноан ишламоқда», — дея таъкидлади Нурмуродов.
Spot суҳбатлашган банк соҳаси вакилининг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг давлат компаниялари бўйича қарори қабул қилинган. Унга кўра, апрел ойидан бошлаб уларга валюта операцияларини фақат асосий ҳисобрақамига эга бўлган банклар орқали амалга оширишга рухсат берилган. Марказий банк тегишли ҳужжатни барча банкларга юборган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2023 йилнинг 18 сентябридан бошлаб тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтиргани жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлганди. Шундан кейин регулятор янги чекловни бекор қилди. Танқидларга учраган лойиҳага кўра, Марказий банкнинг талаби билан хўжалик юритувчи субъектлар валюта операцияларини фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда амалга ошира олиши белгиланганди. МБ раиси Мамаризо Нурмуродов валюта операциялари бўйича қарорини санкциявий комплаенс билан изоҳлаганди.
Аввалроқ, тадбиркорлик субъектлари ва чет эл фуқароларининг хориж валютасини сотиб олишда банкка тақдим этадиган маълумотлари кенгайтирилиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
Мавзуга оид
19:33 / 16.01.2025
Марказий банк 100 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқаради
19:46 / 15.01.2025
Нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 19,2 фоизгача камайди – Марказий банк
13:40 / 15.01.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган – Марказий банк сўровномаси
23:28 / 11.01.2025