02:40 / 06.05.2018
4977

А Серия. "Ювентус" ўз майдонида ғалаба қозониб, "Наполи"дан 7 очко илгарилаб кетди

Фото: Twitter/JuventusFC

Италия чемпионати 36-турининг навбатдаги баҳси ўз ниҳоясига кетди. 

Мусобақада пешқадамлик қилиб турган "Ювентус" ўз майдонида "Болонья"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Меҳмонлар 30-дақиқада Вердининг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, 51-дақиқада Де Меонинг автоголи сабаб орадаги фарқ йўққа чиқди. Ҳедира 63-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, орадан 6 дақиқа ўтиб, Дибала жамоанинг ишончли ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. 

Шу тариқа, "Ювентус" 36-турдан сўнг 91 очко билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Наполи" эса бир ўйин кам ўтказган ҳолда 84 очко тўплаган. "Болонья" эса 39 очко билан 12-ўринни банд қилиб турибди. 

Ювентус – Болонья 3:1

Голлар: 0:1 – 30, пенальти Верди, 1:1 – 51, автогол Де Мео, 2:1 – 63 Хедира, 3:1 – 69 Дибала.
Ювентус – Буффон, Куадрадо (Лихтштайнер, 72), Бардзальи, Ругани, Асамоа, Хедира, Маркизио, Матюиди (Дуглас Коста, 46), Дибала, Игуаин, Алекс Сандро (Бернардески, 84).
Болонья – Миранте, Крафт (Торосидис, 60), Мбайе, Романьоли, Де Мео, Кейта, Поли, Крисетиг, Надь, Верди (Дестро, 73), Авенатти (Паласио, 66).
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (14), Поли (18), Ругани (26), Крисетиг (61), Паласио (90).

Top