16:00 / 10.05.2018
15846

Пашинян полиция бошлиғи ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан олишга қарор қилди

Фото: ТАСС

Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашинян республика президенти Армен Саркисянга полиция бошлиғи Владимир Гаспарян ва Миллий хавфсизлик хизмати директори Георгий Кутоянни лавозимидан озод этишни таклиф қилган.

«Мен ҳозиргина республика президентига Гаспарян ва Кутоянни лавозимдан озод этиш бўйича таклифимни имзоладим», - дея ёзган Пашинян фейсбукдаги саҳифасида.

37 ёшли Кутоян Арманистон МХХ директори сифатида 2016 йилнинг 12 февралидан буён фаолият юритиб келаётганди. У муқаддам Арманистон собиқ президенти Серж Сарсянга ҳуқуқ масалалари бўйича ёрдамчилик қилган.

60 ёшли Гаспарян 2011 йилда Арманистон полициясига бошлиқ этиб тайинланганди.

Апрель ойида Саргсян ҳукуматига қарши норозилик намойишларига бошчилик қилган мухолифат етакчиси Никол Пашинян 8 май куни Арманистон бош вазири этиб сайланди.

Мавзу
Арманистон можароси
Арманистонда собиқ президент Серж Саргсян бош вазир бўлишига қарши норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар ташкилотчиси бу ҳаракатларни «Бахмал инқилоб» деб атади
Барчаси
Top