Жаҳон | 12:58 / 14.05.2018
23866
10 дақиқада ўқилади

Туғма етакчилар: Forbes дунёдаги энг нуфузли 10 нафар директорни маълум қилди

Дунёдаги энг нуфузли одамлар рейтингида тахминан ярми – бу йирик корпорациялар раҳбарлари. Улар қандай қилиб муваффақиятга эришди ва сайёра тақдирига қандай таъсир ўтказмоқда?

Бу йил Forbes талқинига кўра энг энг нуфузли одамлар рўйхати 75 кишини ўз ичига олган. Рейтингда сиёсатчилар етакчилик қилмоқда: биринчи ўринни Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин эгаллади. Россия президенти Владимир Путин иккинчи бўлган бўлса, АҚШ раҳбари Дональд Трамп учинчига айланди.

Бироқ, дунёдаги энг нуфузли одамлар рейтинги иштирокчилари орасида асосан Америка компаниялари раҳбарлари ҳам бор. Энг нуфузли раҳбарлар топ-10лигидан қиймати 5 трлн доллар бўлган активларни бошқарувчи тадбиркорлар жой олди. Дарвоқе, бу Япония ЯИМга тенг.

Жефф Безос

Жефф Безос
Фото: AP / TASS

Рўйхатда Forbes томонидан бойлиги 12 сонли рақам билан баҳоланувчи тадбиркор етакчилик қилмоқда. Жефф Безос Amazon компанияси асосчиси. Унинг бойлиги бугунги кунда $132,6 млрд.ни ташкил этмоқда. Компаниянинг бозордаги қиймати - $779,2 млрд. Шу билан бирга, сўнгги бир йил ичида компания акциялари нархи 70 фоизга кўтарилди ва шу тариқа Безос Ердаги энг бой одамга айланди. Августда тадбиркор Whole Foods супермаркетлар тармоғини $13,7 млрд.га сотиб олди ва классик китоб дўконларини очди. Шундан кейин Американинг йирик савдо тармоқлари - Walmart, Kroger ва Target акциялари бир неча кун ичида 20 фоизгача йўқотишга учради. Сармоядорлар чакана тармоқлар Amazon’нинг собиқ рақобатчилари тақдирини такрорлашидан қўрқиб кетишди. Шуниси қизиқки, Безос компанияси даромадининг асосий манбаси интернет-савдо эмас, балки йилига 1 млрд доллар олиб келаётган ва 2004 йилда ишга туширилган Amazon Web Servies булутли ечимлар сервисидир.

Ларри Пейж

Ларри Пейж
Фото: AP / TASS

Дунёдаги энг йирик қидирув тизими – Google’га эгалик қилувчи Alphabet холдинги раҳбари Ларри Пейж (бойлиги $51 млрд, Forbes рейтингида 12-ўрин) дунёдаги энг нуфузли директорлар рейтингида иккинчи поғонани банд этди. У Стэнфорд пайтидаги дўсти Сергей Брин билан биргаликда 1998 йилда Google’га асос солган. Кейинчалик улар Google’да ҳаволали ранжлаш алгоритми бўлган PageRank’ни ўйлаб топишди. Шунингдек, 45 ёшли тадбиркор Kitty Hawk ўзи бошқарилувчи учар таксилар лойиҳаси сармоядори ҳисобланади. Бугунги кунда  Alphabet бозордаги қиймат бўйича фақат Amazon ва Apple’дан ортда - $753,9 млрд.

Марк Цукерберг

Марк Цукерберг
Фото: AP / TASS

Марк Цукерберг Cambridge Analytica билан боғлиқ можаро туфайли энг нуфузли тадбиркор номини йўқотди. Март ойида Facebook бу сиёсий консалтинг фирмасига бир неча миллион фойдаланувчининг маълумотларини бергани маълум бўлди. Шу сабабдан Facebook акцияларининг биржадаги қиймати $134 млрд.га пасайди. Бироқ Цукербергнинг АҚШ Конгрессидаги кўрсатмалари акциядорларни тинчлантирди. Пайшанба, 10 май куни, компания акцияси нархи бир дона учун $185дан ошди. Бу 16 мартдан кўра кўпроқ – фойдаланувчилар маълумоти сизиб чиққани ҳақида хабар берилган кундан бир кун аввал. Бироқ икки ойдан сўнг акциялар йўқотишларни қоплади ва 10 майдаги савдолар якунлари бўйича Facebook қиймати яна $537 млрд.га етди. Facebook асосчисининг бойлиги $73,3 млрд.гача ошди.

Уоррен Баффет

Уоррен Баффет
Фото:Getty Images

Уоррен Баффет яқинда Kraft Heinz директорлар кенгашини тарк этди. Бироқ, 87 ёшли миллиардер (унинг бойлиги - $86,1 млрд) ўзининг Berkshire Hathaway инвестицион компаниясида бошқарувни бермоқчи эмас. Май ойида «омахалик оракул» Berkshire Apple’нинг 75 млн акциясини сотиб олиб, технологик гигантда ўз улушини 5 фоизга етказганини эълон қилди. Биржа брокерининг ўғли, Небраска штатидаги Конгрессга тўрт марта сайланган Уоррен Баффет ўзининг илк акциялар тўпламини 11 ёшида сотиб олган, биринчи солиқ декларациясини 13да тўлдирган. Баффет пулларни ақл билан йўналтиришни хоҳлаганлар учун жуда машҳур одамга айланди. Ҳар йили Glide Foundation хайрия жамғармаси миллиардер билан кечки овқатни биргаликда истеъмол қилиш учун аукцион ташкиллаштиради. 2016 йилда «сармоядор-миллиардернинг» номаълум ишқибози бунга 3,4 млн доллар сарфлади.

Жейми Даймон

Жейми Даймон
Фото: AP / TASS

Уолл-Стритдаги энг нуфузли одам Жейми Даймон дунёдаги энг нуфузли шахслар умумий рўйхатида 19-ўринни эгаллаб, бизнес вакиллари орасида кучли бешликка якун ясайди. АҚШдаги энг йирик банк бўлган JP Morgan бош директори «яна тахминан беш йил» ишлашини маълум қилди. Унинг бойлиги - $1,3 млрд.дан бироз кўпроқ. У молиявий фаолиятини American Express компаниясида 26 ёшида бошлаган, сўнг Citigroup’даги ўзгаришларда иштирок этган. JP Morgan’га Даймон 2004 йилда келиб, бироздан кейин банкка раҳбарлик қила бошлади. Унинг ҳажми 12 млрд доллар бўлган субстандарт ипотека кредитлардан банкни қутқариш бўйича қарори 2008 йилдаги инқирозда «йиқилмаслик» имконини берди. Даймон Дональд Трамп кабинетида молия вазири лавозимига номзодлардан бири эди, бироқ бу тайинлов амалга ошмади.

Жек Ма

Жек Ма
Фото: AP / TASS

АҚШдан ташқарида жойлашган компаниянинг энг нуфузли раҳбари - Жек Ма, жаҳондаги энг йирик онлайн-ритейлерлардан бири Alibaba бош директор ива асосчисидир. Forbes талқинига кўра, у $41,6 млрд билан сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида 18-ўринни эгаллаб турибди. Alibaba худди Amazon каби булутли технологиялардан фойдаланишда катта муваффақият қозониб, Alibaba Cloud’ни яратди. Сервис компанияга ўзининг асосий тижорат корхоналаридан ташқари, бошқа қўшимча пуллар ишлаб олиш имконини берди. Alibaba учун Сингапурнинг Lazada онлайн-ритейлерига сармоялар энг йириги бўлди. 2016 йилдан бери улар $4 млрд.ни ташкил этди, улардан $2 млрд компания томонидан 2018 йил бошида инвестиция қилинди. Шунингдек, 2018 йилнинг февралида Alibaba CIH билан бирга Dalian Wanda Group’дан кинофильмлар ишлаб чиқариш бўйича бўлинма Wanda Film’нинг 13 фоизини сотиб олиши маълум бўлди. Келишув қиймати $1,2 млрд.га баҳоланмоқда. Бунга қадар, 2015 йилнинг февралида Alibaba Meizu смартфонлари ишлаб чиқарувчисига $590 млн, 2015 йилнинг мартида эса Snapchat’га $200 млн йўналтирди.

Дуглас Макмиллон

Дуглас Макмиллон
Фото: AP / TASS

Даг Макмиллон дунёдаги энг йирик хусусий иш берувчи - WalMart президенти ва бош ижрочи директори сифатида 2,3 млн кишини бошқаради. Бу сон Хитой армиясидаги аскарлар миқдорига тенг. Топ-менежер тармоқ асосчиси Сэм Уолтоннинг фарзандлари эгалик қилувчи ретейл-гигантга раҳбардир. 2016 йилда Wal-Mart Jet.com онлайн-ритейлери харид қилинганидан сўнг Amazon билан рақобатга киришиш ниятида эканини маълум қилди. Макмиллон раҳбарлигида WalMart ўтган йилда Mobile Express Returns сервисини ишга туширди, интернет-буюртмаларни бериш пунктларини оширди ва ўз дўконларида қатор стандарт функцияларни автоматлаштириш йўлидан кетмоқда.

Тим Кук

Тим Кук
Фото: AP / TASS

Apple Тим Кук раҳбарлиги остида триллион долларлик кўрсаткичга ишонч билан қараб кетмоқда. Компанияга бунинг учун атиги $55 млрд қолди. 2017 йил якунлари бўйича компания АҚШдаги ҳамон энг даромадли корхонадир, унинг соф фойдаси – тахминан $48 млрд. Бироқ Apple раҳбарининг ўзи дунёдаги энг бой одамлар рўйхатига кирмайди. 2017 йил бўйича ҳисоботга кўра, Тим Кукнинг мукофот пули $102 млн.ни ташкил қилди. Кукнинг иддао этишича, «iPhone X сўнгги модели бозордаги энг инновацион маҳсулот». 2018 йилнинг апрелида Apple music иловаси аудиторияси 40 млн фойдаланувчига етди.

Илон Маск

Илон Маск
Фото: AP / TASS

Жанубий Африкадан бўлган Илон Маск – ҳозирги даврнинг энг машҳур технологик инқилобчиси. Tesla Motors ва SpaceX компаниялари эгасининг бойлиги – тахминан $19,9 млрд. Ўтган йил унинг учун воқеаларга бой бўлди. Февралда SpaceX дунёдаги энг кучли ракета - Falcon Heavy’ни муваффақиятли учирди. Маркетинг қадами сифатида унинг ёрдамида Ер орбитасига Маскнинг шахсий автомобили – қизил Tesla Roadster’ни олиб чиқишга қарор қилинди. 2017 йилда Tesla Model 3 янги моделини 35 минг долларлик нархда етказиб бериш бошланди. Бироқ, бу компанияга қаторасига бешинчи чоракда йўқотишларга учрашдан қочиш имконини бермади. 2018 йилнинг январь-март якунлари бўйича улар рекорд даражага етди - $710 млн. Tesla молиявий якунларига бағишланган анжумандан сўнг компания акциялари 4,5%га арзонлашди. Илон салбий бозор фони билан курашишга уриниб, қандолат фабрикаси очишга ваъда берди. У Уоррен Баффетнинг See’s Candies’си рақобатчиси бўлиши керак.

Ма Хуатен

Ма Хуатен
Фото: AP / TASS

Рўйхатга Осиёнинг энг бой одами Ма Хуатен (Forbes талқинига кўра $45,3 млрд) якун ясаб берган. Хитойнинг Tencent Holdings интернет-гиганти раҳбари ва асосчиси 46 ёшда. Ўтган йил давомдиа унинг компанияси акциялари деярли 60%га қимматлашди. Бу онлайн-ўйинлар ва WeChat иловасининг даромади ошиши ҳисобидан юз берди. 2017 йилнинг ноябрида Tencent Snapchat иловасини ишлаб чиққан Snap компаниясига тегишли 12% акцияларни сотиб олгани маълум бўлди.

Мавзуга оид