09:12 / 15.05.2018
35365

Туркия Ғазода ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди. АҚШ ва Исроилдаги элчилар ортга чақиртирилди

50 дан кўпроқ фаластинлик ҳалок бўлган Ғазо секторида юзага келган вазият сабабли Туркия раҳбарияти АҚШдаги ва Исроилдаги элчиларини ортга чақиртириб олди ва мамлакатда ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда 14 май куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

“Фаластинлик оға-иниларимиз билан бирдамлик сифатида Ғазода исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашувларда ҳалок бўлганлар хотирасига Туркияда эртанги кундан 3 кунлик мотам эълон қилинади”, деб айтган Эрдўған.  

Эрдўған, шунингдек, бир қатор жаҳон етакчилари, биринчи навбатда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш билан музокаралар ўтказмоқчилигини айтган.

Туркия президенти, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда саммити чақиртирилишини маълум қилди. 

Аввалроқ Маҳмуд Аббос Ғазода ҳалок бўлганлар хотирасига Фаластинда 3 кунлик мотам эълон қилганди. 

Мавзу
Ғазо секторида янги можаро

14 май куни АҚШ Қуддусда элчихонаси очилишига жавобан Ғазо секторида фаластинликлар норозилик намойишлари ўтказишди. Натижада Исроил ҳарбийлари билан қуролли тўқнашувлар келиб чиқиб, 40дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди.

Барчаси
Top