21:51 / 16.05.2018
4753

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда геологик қидирув-ишларини амалга оширмоқчи

Жанубий Кореянинг Korea National Oil Corporation (KNOC) компанияси Қашқадарё вилоятининг иккита инвестицион блокида геологик қидирув ишларини амалга оширишни бошламоқда. 

“Ўзбекистоннефтгаз” компанияси ва КNОС томонидан жануби-ғарбий Ғиссор минтақасидаги Деҳқонобод ва Тошқўрғонда геологик-қидирув ишларини ўтказиш бўйича келишув кучга кириши санаси баённомаси имзолаган. 

Ушбу келишув 2017 йил ноябрда имзоланган. Жанубий Корея лойиҳани амалга ошириш учун 24,5 млн доллар инвестиция йўналтиради.

КНОС аввалроқ Фарғона ва Наманган вилоятларидаги 4 та инвестицион блокда углеводород қидиришдан бош тортганди.

Top