12:50 / 19.05.2018
44742

Машғулотларида мушукдан фойдаланган чеченистонлик MMA жангчисини жазолаш талаб қилинди

Фото: Twitter /Bellator MMA

Ижтимоий тармоқларда аралаш яккакурашлар бўйича (MMA) россиялик жангчи Альберт Дураевни мусобақалардан четлаштириш бўйича петицияга имзо йиғилмоқда. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар берди.

Спорт ишқибозларининг дарғазаб бўлишига видео сабаб бўлди, унда Дураев ўз шериги билан мушукни бир-бирларига қарата отишган.

Ролик 29 ёшли спортчининг ўзи томонидан инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди.

Петиция муаллифлари Дураев ва унинг шеригини MMA мусобақаларидан четлаштиришни талаб қилишмоқда. Ҳозирча бунинг учун 60 мингта имзо йиғилди.

Дураев M-1, Unity Championships ва Absolute Championship Berkut шафелигида жангларда иштирок этган. Унинг ҳисобида 11 ғалаба ва учта мағлубият бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ MMA жангчиси қўлидан даҳшатли жароҳат олгани ва рақибидан қочишга урингани тасвирланган видео эълон қилинганди.

 

Top