Ўзбекистондаги илк MMA турнири учун чипталар сотуви бошланди
23 ноябрь куни аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистондаги илк мусобақа – GFC турнирининг 20-серияси Тошкентда бўлиб ўтади.
Жангларни таниқли доғистонлик MMA устаси Ҳабиб Нурмагомедов кузатиб боради. Иштирокчилар орасида унинг укаси – Умар Нурмагомедов ҳам бор. Умар GFC чемпионлик камари учун Никита Чистяковга қарши октагонга чиқади.
Умуман, Gorilla Fighting Championship`да жами 26 спортчи қатнашади, улардан 8 нафари – ўзбекистонлик жангчилар.
13та жангдан иборат турнир Тошкентдаги «Ҳумо» аренасида ўтказилади. Баҳслар шанба оқшомида, соат 18:00да бошланиши белгиланган.
Мусобақадан бир кун олдин, 22 ноябрь соат 20:00да «Tashkent City»даги Конгресс-ҳоллда иштирокчиларнинг вазн ўлчаш тадбири катта шоу шаклида ташкил этилади.
Турнир учун чипталар нархи 30 мингдан 300 минггача, вазн ўлчаш маросими чипталари эса 30-90 минг сўм оралиғида белгиланган. Чипталарни iticket.uz сайтида сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Ўзбекистон аралаш жанг санъати федерацияси очилган, унга Отабек Умаров президент этиб сайланган эди.
Бундан олдин, Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда MMA академиясини очиш ниятида эканини айтганди.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
19:55 / 01.07.2024
Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди
21:45 / 08.04.2023