10:18 / 24.05.2018
12236

Сингапурда Трамп ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин бўлган меҳмонхона тўлиқ эгаллаб қўйилди

Фото: AP/Dita Alangkara

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 12 июнда учрашиши мумкин бўлган Сингапурдаги Shangri-La меҳмонхонаси 10 июндан 15 июнгача хоналарни бронлашни тўлиқ тўхтатди. Бу ҳақда меҳмонхона ходимлари маълум қилишди. 

Ушбу меҳмонхонада 1-3 июнь кунлари Осиё-Тинч океани минтақасидаги хавфсизлик масалалари бўйича халқаро анжуман Shangri-La Dialogue бўлиб ўтади.

Shangri-La меҳмонхонаси Орчард савдо кўчаси яқинида жойлашган. Меҳмонхонада музокаралар ва хоналарга олиб борувчи алоҳида кириш бор. Музокаралар вақтида бу кириш жойи чодир билан ёпилади ва ундан фақат тадбирлар иштирокчиларигина фойдалана оладилар. The Straits Times нашрининг ёзишича, Ким Чен Ин Сингапурда бир кун бўлмоқчи. Маълум қилинишича, у музокаралар куни келиб, улар якунлангандан кейин Пхеньянга қайтиб кетишни режалаштирган.

Top