Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Алишер Қаюмов Сингапур президенти Тарман Шанмугаратнам билан учрашди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов Сингапур президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон элчиси шарафига ҳукуматнинг Istana қароргоҳида фахрий қоровул саф тортди.
Таъкидланишича, Қаюмов Сингапур президенти билан суҳбат чоғида 2023 йилда амалга оширилган олий даражадаги ўзаро ташрифлардан сўнг алоҳида жадаллик касб этган кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистоннинг халқаро бизнес, жумладан, сингапурликлар учун жозибадорлиги тобора ортиб бораётгани, бунинг яққол исботи сифатида Сингапур парламенти спикери бошчилигидаги ва 25 дан ортиқ ушбу давлат компаниялари вакилларидан иборат делегацияси бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши қайд этилди.
Алишер Қаюмов Сингапурга март ойи ўрталарида ташриф буюрди. У Ўзбекистоннинг Сингапурдаги (2018–2024) ва Австралияда (2022–2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Сингапурда) бўлиб ишлаган Қаҳрамон Шокиров ўрнига тайинланди. Янги элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024
“Тил билиш муҳим, лекин унинг шунчаки восита эканлигини унутмаслик керак” – Сингапурда PhD ёқлаган ўзбек олими
11:29 / 13.07.2024