12:30 / 30.05.2018
15010

Германия термаси машғулотида ўйинчилар ўртасида муштлашув юз беришига бир бахя қолди

Футбол бўйича Германия терма жамоаси машғулотида ҳимоячилар Жошуа Киммих ва Антонио Рюдигер ўртасида можаро юз берди.

Bild маълумотига кўра, футболчилар юз берган вазиятлардан биридан кейин муштлашиб кетишига бир бахя қолди, бироқ спортчиларни миллий жамоа мураббийлар штаби вакили Мирослав Клозе ажратиб қўйган.

Германия термаси Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати-2018га тайёргарлик кўрмоқда. Германиялик футболчилар F гуруҳида Мексика, Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари билан баҳслашади.

Фото: Bongarts
Фото: BILD
Top